Yangi xalqaro loyiha

GRAND TA'LIM: SoroTouch дастури Ўзбекистонда

Болаларда ментал арифметика, миянинг тасвирий хотирасидан фойдаланиб ёддан ҳисоблашни ўргатувчи SoroTouch дастури энди Ўзбекистонда.

Япониянинг Digika Co., Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу SoroTouch дастури дунёнинг Сингапур, Малайзия, Хитой ва Америка Қўшма штатларида кўплаб марказлар билан ҳамкорликда  ўзининг филиалларини ташкил этган.

Энди юртимиз ҳақида гапирсак, компаниянинг Ўзбекистондаги вакили - Япония рақамли университети- Japan Digital University мутахассислари ушбу қизиқарли, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстиришга қаратилган дастурни ўзбек тилига ўгириб, мослаштиришди.

Шу йилнинг 30 апрел куни GRAND TA'LIMнинг мактабгача таълим бўлими педагогларига  Digika компанияси ходимлари SoroTouch дастурини қўллаш борасида маҳорат дарси, тренинг ташкил этилди.

Тез кунларда ушбу инновацион таълим дастури бўйича GRAND TA'LIM Чилонзорда ўқув курси ташкил этиш режалаштирилган.